کات (0.00335 دووةم)
#2

Interpretation of ( غافر 67 ) لة Uzbek بة Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ У сизни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра (ёпишқоқ) лахта қондан яратган зотдир. Сўнгра У сизни бувак ҳолингизда чиқарур. Сўнгра камолга етишингиз учун, қари бўлишингиз учун (улғайтирур). Сизнинг ичингизда ундан олдин вафот этадиганлар ҳам бўлур. (Булар) белгиланган ажалга етишингиз учундир. Шоядки ақл юритсангиз. (Бу оятда кибрга кетиб, ўзини унутган, Аллоҳни–холиқини тан олмай қўйган инсонга асли, ожизлиги эслатилмоқда. Яъни, эй одамлар, сизнинг айримларингиз камолга ёки қариликка етишдан олдин вафот этиб кетади. Ҳар лаҳзада тушаётган ҳомилалар, ўлаётган болалар, ёшлар бунинг далилидир. Ҳар бир инсон учун белгилаб қўйилган ажал бор. Ана ўша ажалга етгунча яшайди. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг ишидир. Шоядки ушбу ҳақиқатлар устида ақл юритиб, ким эканингизни англаб, Роббингизга ибодат қилсангиз.) ] - Interpretation of ( Ghafir 67 )

[ هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ مِنْ نُطْفَةٍ ثُمَّ مِنْ عَلَقَةٍ ثُمَّ يُخْرِجُكُمْ طِفْلًا ثُمَّ لِتَبْلُغُوا أَشُدَّكُمْ ثُمَّ لِتَكُونُوا شُيُوخًا وَمِنْكُمْ مَنْ يُتَوَفَّى مِنْ قَبْلُ وَلِتَبْلُغُوا أَجَلًا مُسَمًّى وَلَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ ] - غافر 67

#3

Interpretation of ( البقرة 117 ) لة Uzbek بة Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ У осмонлару ерни пайдо қилувчидир. Бирор ишни қилмоқчи бўлганида, унга: «Бўл!» деса, бўлаверадир. (Кофирлар ушбу ояти каримада келганидек, «Аллоҳ ўзига фарзанд тутди», дейдилар. Бу оятлар тушаётган пайтда мусулмонлар билан юзма-юз тўқнашиб турган уч тоифа кофирлар уччаласи ҳам улкан жиноятга бориб, Аллоҳга туҳмат қилишарди: Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дейишарди; насоролар: «Ийсо Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дейишарди; кофирларнинг учунчи гуруҳи бўлмиш мушриклар: «Фаришталар Аллоҳнинг қизлари», дейишарди. Исломий тасаввурдан бошқа тасаввурлар фалсафаларнинг катта хатоси Холиқ (яратувчи) билан махлуқ (яратилмиш) орасидаги фарқни тушунмасликдадир. Ислом назарияси бўйича, маҳлуқлар тамом бошқа, Холиқ тамом бошқа мавжудлик. Холиқнинг асло ўхшаши йўқ, Уни тасаввурга сиғдириб ҳам бўлмайди, махлуққа қиёсан таърифланмайди ҳам. Яъни, Аллоҳнинг хотини ҳам, фарзанди ҳам бўлиши мумкин эмас.) ] - Interpretation of ( Al-Baqarah 117 )

[ بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَإِذَا قَضَى أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ ] - البقرة 117