Runtime (0.00318 seconds)
#1

Interpretation of ( Al-Baqarah 107 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳники эканини ва сизларга Аллоҳдан ўзга дўст йўқ, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми? («Насх» сўзи луғатда ўзгартиш, бекор қилиш маъносини билдиради. Шариат таърифида эса, бир шаръий ҳукмнинг ундан кейин келган шаръий далил билан бекор қилинишига айтилади. Тушуниш учун оддий бир мисол келтирадиган бўлсак, кўпчилик бўлар-бўлмасга Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига кириб, бекорчи гаплар билан у зотнинг вақтларини олишаверганидан сўнг, Аллоҳ таоло оят тушириб, ким Пайғамбар алайҳиссалом билан ҳузурларида ёлғиз қолиб гаплашмоқчи бўлса, гаплашишдан олдин садақа қилишга буюрди. Одамлар бу орқали Пайғамбар алайҳиссаломнинг қимматли вақтларини бекор ўтказмаслик лозим эканлигини англаб бўлганларидан сўнг, бошқа оят тушириб, аввалги ҳукм бекор қилингани эълон этилди.) ] - Interpretation of ( Al-Baqarah 107 )

[ أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللَّهَ لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ ] - البقرة 107

#3

Interpretation of ( Al-Baqarah 271 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz


[ إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَيُكَفِّرُ عَنْكُمْ مِنْ سَيِّئَاتِكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ] - البقرة 271

#4

Interpretation of ( Al-Ma'idah 34 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Магар, уларга қодир бўлишингиздан олдин тавба қилсалар, билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Қўлга тушмасдан олдин тавба қилиш ҳақиқий афсус-надоматнинг, яхшиликка қайтишга қилинган қатъий қарорнинг аломатидир. Улар ўз жиноятларини давом эттираверсалар ҳам бўларди, аммо инсофга кириб, ишларининг нотўғри эканини англаб етибдилар, Ислом дини бу рағбатни тақдирлайди. Бошқа шаръий ҳукмлар қатори ушбу ҳукмга ҳам амал қилинган даврда элу улус тинч бўлиб, ҳамма омонда эди. Бепоён саҳрода қўй боқиб юрган чўпон қўйларига бўри ҳужум қилишидан хавфсирамаса, бошқа қўрқинчи йўқ эди. Аммо ҳозир-чи? Одамлар уйида тинч ўтира олмайдилар. Ҳар қадамда жонлари ҳам, молу мулклари ҳам хавф остида. Дунёдаги жами ҳукуматлар бирлашиб ҳам жиноятчиларни жиловлай олмаяптилар. Аллоҳнинг ҳукмига юрмасликнинг оқибати шу.) ] - Interpretation of ( Al-Ma'idah 34 )

[ إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِنْ قَبْلِ أَنْ تَقْدِرُوا عَلَيْهِمْ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ ] - المائدة 34

#5

Interpretation of ( Al-Ma'idah 39 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Гуноҳ қилган банда тавбага шошилмоғи лозим. Аммо бу ояти каримага чуқурроқ назар соладиган бўлсак, унда: «тавба этса ва амали солиҳ қилса», дейилмоқда. Мусулмон одам учун ёмонликдан қайтишнинг ўзи кифоя қилмас экан. Ёмонликдан қайтиш билан бирга, яхшилик амалларни қилиши ҳам зарур экан. Мадинаи Мунавварада бир аёл ўғрилик қилиб қўлга тушади. Унинг қариндош-уруғлари бундан қаттиқ ташвишланадилар. Агар қўли кесилса, бутун уруғимизга ор бўлади, деб қайғурадилар. Маслаҳатлашишиб, Усома ибн Зайд Пайғамбаримизнинг эркаси, уни ишга солайлик, кечириб юборсалар ажаб эмас, дейишади. Усома ибн Зайд (р. а.) воситачилик қиладилар. Шунда Расулуллоҳ (с. а. в.) қаттиқ ғазабланадилар ва масжидда жамоат намозидан сўнг хутба қилиб: «Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг ҳаддидан бўлмиш бир ҳадда менга воситачи қўясизлар! Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам, қўлини кесаман! Сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишига сабаб ҳам оддий одамга ҳадни жорий этиб, обрўлига жорий этмаслик эди», дедилар. («Ҳад» деганда шаръий жазо тушунилади.)) ] - Interpretation of ( Al-Ma'idah 39 )

[ فَمَنْ تَابَ مِنْ بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللَّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ ] - المائدة 39