الزمن (0,00281 ثانية)
#1

ترجمة ( النساء 154 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Ва аҳдномаларигаувофиқ устиларига Турни кўтардик ва уларга: «Эшикдан эгилиб кирингларанба ни ҳаддингиздан ошманг», дедик. Ва улардан мустаҳкам аҳднома олдик. (Яъни, яҳудийлар шариатга юрмаганлари ҳолда, нима қилсанг розимиз, деб аҳд берган эдилар. Худди ўша аҳдномаларига мувофиқ Аллоҳ таоло уларни қўрқитиш учун тепаларига Тур тоғини олиб келиб қўйди. Яҳудийлар ночор ҳолда қолдилар. Агар тавба қилмасалар, Аллоҳнинг айтганига кирмасалар, устиларидаги тоғ уларни босиб тушиши аниқ эди. Аммо яҳудийлар яна яҳудийликларини қилдилар. Ўзларини хавфдан ҳоли сезишлари билан дарҳол аҳдномани буздилар. Байтул Мақдисга тавозуъ билан эгилиб эмас, кетлари билан сурилиб кирдилар ва шанба куни балиқ овлашга ҳийла ўйлаб чиқардилар. Бас, ушбу қилган гуноҳлари ва бошқа (келаси оятларда зикр қилинадиган) айблари учун Аллоҳ таоло уларни лаънатлади.) ] - ترجمة ( An-Nisa' 154 )

[ وَرَفَعْنَا فَوْقَهُمُ الطُّورَ بِمِيثَاقِهِمْ وَقُلْنَا لَهُمُ ادْخُلُوا الْبَابَ سُجَّدًا وَقُلْنَا لَهُمْ لَا تَعْدُوا فِي السَّبْتِ وَأَخَذْنَا مِنْهُمْ مِيثَاقًا غَلِيظًا ] - النساء 154

#2

ترجمة ( النساء 41 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур?! (Бу оятда қиёмат кунининг васфи келмоқда. Қиёмат қўпганида, ҳар бир умматга ўз Пайғамбари гувоҳ этиб олиб келинади. Анбиёлар эса, умматлари Аллоҳнинг амрига юрганлари ва юрмаганлари ҳақида адолатли гувоҳлик берадилар. Муҳаммад алайҳиссалом аввалдан охиргача ҳамма умматларга гувоҳлик берадилар. Ана ўшанда у кишига иймон келтирмаганлар, мутакаббир, фахрланувчи ва бахилларнинг, одамларни ҳам бахилликка буюрган ва Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматларни беркитганларнинг ҳоли нима бўлади? Улар ўзлари инкор этган Холиқнинг ҳузурида турибдилар, ўзлари рад қилган Пайғамбар энди уларга гувоҳлик бериши, улар ҳақидаги бор ҳақиқатни Олий Қози ҳузурида айтиши керак. Энди бу кофирлар, мунофиқларнинг ҳоли не кечади? Қиёмат қоим бўлди. Xақиқат юзага чиқди.) ] - ترجمة ( An-Nisa' 41 )

[ فَكَيْفَ إِذَا جِئْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ بِشَهِيدٍ وَجِئْنَا بِكَ عَلَى هَؤُلَاءِ شَهِيدًا ] - النساء 41